Фото: «Pxhere.com»
Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари инсон танасини эрта қаришга олиб келадиган ичимликни маълум қилишди. Уларнинг фикрича, ширин газланган ичимликлар шундай хусусиятга эга, деб ёзади Eat This, Not That.
Мутахассислар 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган беш мингдан ортиқ AҚШ фуқароларининг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни ўрганишди. Барча беморларда юрак-қон томир касалликлари бўлмаган.
Тадқиқотлар натижасида олимлар ширин газланган ичимликлар ҳужайра даражасида тўқималарнинг қаришини тезлаштиришини аниқладилар. Ушбу маҳсулотни таомномага тез-тез киритган одамларнинг теломерлари қисқароқ бўлган. Булар оқ лейкоцитларда хромосомалар учидаги ДНК бўлимлари бўлиб, улар сурункали касаллик хавфи ортиши ва умрининг қисқариши билан боғлиқ.
Олимлар кунига 0,5 литр ширин газланган ичимлик истеъмол қилинса, умр давомийлиги 4,6 йилга қисқаришини исботлашди.
«Ширин газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат организмдаги қанднинг метаболик назорати зўрайиши, балки тўқималарда ҳужайралар қаришининг тезлашиши туфайли ҳам касалликнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин», – дейди тадқиқот муаллифларидан бири Элисса Эпель. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»