date
views 3 034

Ўзгидромет чанг-қумли бўрон сабабини маълум қилди

Ўзгидромет чанг-қумли бўрон сабабини маълум қилди
Фото: Xabar.uz
Мамлакатимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ходисалари кузатилмоқда.
Ҳодисага Ўзгидромет изоҳ берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳақида хабар берилган.
«Совуқ фронт зонасида шамолнинг 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилди.

Шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди.

Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошди. Айни дамда шамол тезлиги 5-10 м/с ва тунгги 24:00гача прогноз қилинади
», дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзгидромет чанг-қумли бўрон сабабини маълум қилди