1 784
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шуҳрат Содиқов (1969 йилда туғилган) 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасида Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. Аввалроқ 2008—2010 йилларда «Ўзбектелеком» компанияси бош директори, 2006—2008 йилларда шу компания бош директори ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. У 2018 йилдан буён АКТ вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
3 ноябрь куни Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, «Одноклассники»нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклагани ҳақида хабар берилганди.
Шундан сўнг, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Ўзкомназорат»нинг бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракатидан давлат раҳбари хабар топганини маълум қилди. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев эса нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»