1 994
Сурхондарёда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган шахслар қўлга олинди
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИБ билан ҳамкорликда вилоятнинг Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи, халқаро террорчилик гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган шахслар фаолиятига чек қўйди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ушбу шахсларнинг аксарияти Термиз шаҳридаги бозорлардан бирида савдо фаолияти билан шуғулланиб келган. Улар Telegram’да виртуал гуруҳ ташкил қилган ҳолда унда террорчилик ташкилотлари ғояларини тарғиб қилган. Ўзларининг Туркия, Сурия ва Мисрдаги ғоядошларини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида, пластик карта расмийлаштирган ҳамда унда йиғилган пул маблағларини кўрсатилган ҳудудларга юбориш билан шуғулланган.
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Қўлга олинганлар орасида келгусида Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган фуқаролар ҳам мавжуд.
Гуруҳ аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув жараёнида экстремистик ва террорчилик мазмунидаги ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»