23:33 / 05.11.2021
2 429

Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қўлга олинди

Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қўлга олинди
Навоий шаҳрида қизларни жинсий қулликда сақлаб келган аёл аниқланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Навоий шаҳри Низомий кўчасидаги кўп қаватли уйда яшайдиган 1982 йилда туғилган аёл ўз хонадонида қизларни сақлаб, одам савдоси фоҳишалик ва қўшмачилик жиноятларини содир этиб юрганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида қизларнинг икки нафарини 1 суткага ҳар бирини 1 миллион сўмдан яқин алоқада бўлиш учун сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Дастлабки терговга қадар текширувлар натижасида қўшмачи аёл 2005 йилда туғилган қизлардан бирини вояга етмаганини яшириши учун мижозларига 2000 йилда туғилган деб айтиб, бир йил давомида доимий равишда ҳар бир мижозига 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача сотиб келган.

Қўшмачи аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. «Операция бўлганимдан кейин ҳеч қаерда ишлолмадим. Жуда ҳам пушаймонман», – дейди аёл.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми (вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қўлга олинди