Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябрь куни бўлиб ўтди. Инаугурация маросими Олий Мажлис Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчаси, 9-уй манзилида (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ бош қароргоҳи ўрнида) жойлашган янги биносида бўлиб ўтди.
Мажлисни Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев очиб берди. МСК раиси Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевга Президент гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширган.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилди.
Ўзбекистонда 24 октябрь куни президент сайлови бўлиб ўтди. Мамлакат бўйлаб очилган 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари соат 08:00 дан 20:00 га қадар сайловчиларни қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловда жами рўйхатга олинган сайловчиларнинг 80,8 фоизи овоз берган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга – 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи овоз берган.
29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни кейинги беш йилга Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Сайлов кодексига кўра, Ўзбекистон Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.
Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига кўра, Президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида биринчи бор 2016 йилнинг 14 декабрида қасамёд қилганди. Беш йил олдинги президент сайловларида ЎзЛиДеПдан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овозини қўлга киритиб, сайловда ғолиб чиққан эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»