Айни вақтда Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев ўз нутқида президент сайловидаги рақибларига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради «Дарё».
- "Сайловда менга билдирилган ишонч – юксак шараф, муқаддас бурч эканини, айни вақтда бу ишонч зиммамга қандай улкан масъулият ва жавобгарлик юклашини ҳам чуқур ҳис этиб турибман.
Номзодимни илгари сурган ва сайлов кампаниясида қўллаб-қувватлаган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, барча тарафдорларим ҳамда ишончли вакилларимга ташаккур айтаман.
Сайловда фаол иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Мақсуда Ворисовага, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан – Алишер Қодировга, Ўзбекистон Экологик партиясидан – Нарзулло Обломуродовга, «Адолат» социал-демократик партиясидан – Баҳром Абдуҳалимовга алоҳида миннатдорлик билдираман. Уларнинг келгуси ишларига омадлар тилайман.
Биз сайлов жараёнида ўзаро рақобат қилган бўлсак, энди барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, сиёсий партиялар билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Уларнинг сайловолди дастурларидаги муҳим амалий ғоя ва таклифлар, келгуси фаолиятимизда эътиборимиздан четда қолмайди.
Бутун куч ва салоҳиятимизни ягона улуғ мақсадимиз – Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратамиз", - деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари барча ҳудудлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолисига, мамлакатда тинчлик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган маҳалла фаоллари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва дин арбобларига, тадбиркор ва фермерлар, тиббиёт ходимлари ва ҳарбий хизматчилар, қурувчи ва бундойкорларга, санъат аҳлига миннатдорчилик билдирган. Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев сайлов жараёнларини кенг ва холис ёритган оммавий ахборот воситалари вакилларига, журналист ва блогерларга чин юракдан миннатдорлик билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»