1 278
Журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади — Шавкат Мирзиёев
Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев ўз нутқида қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар қонун ва Президент ҳимоясида бўлишини маълум қилди.
Давлат раҳбари мамлакатда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилаётганини таъкидлаган.
«Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.
Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев ўз нутқида президент сайловидаги рақибларига миннатдорлик билдиргани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев селектор мажлисида ҳокимларни кескин танқид остига олиб, улардан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилганди. Интернетда тарқалган аудиоёзув охирида Президент ҳокимларга улар блогерларга ҳисобот бериши лозимлигини айтгани акс этган эди. 2020 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари форумида Шавкат Мирзиёев ОАВ ва очиқлик сиёсати ҳақида сўз юритиб, «журналист ва блогерларнинг овозини эшитишга мажбурмиз», дея таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»