
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидаги ўз нутқида қуролли кучларга тўхталиб ўтди.
— Мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор мақсадимиз бўлиб қолади.
Дунёда ва минтақамизда вужудга келаётган бугунги мураккаб ва таҳликали вазиятда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бағишлаган, халқимиз фахрига айланган жасур ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш долзарб вазифамиздир.
Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун биз барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз, — деди Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар