Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида тўхтаб турган, фуқаро Қ.Ж. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автоулов белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғи пастки қисмида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 300 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда йўловчи З.Ж. тегишли, ишга алоқадор 407 АҚШ доллари ва қарийб 3 млн сўм пуллар борлиги аниқланди. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилган ҳолда фуқаро Қ.Ж.нинг вақтинча яшаб келаётган Сергели туманида жойлашган хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш жараёнида хонадон ичида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1215 дона “Тропикамид” ва 2100 дона “Регапен прегабалин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Чилонзор тумани ҳудудидаги меҳмонхоналарнинг бирида фуқаро А.А.га бириктирилган хона холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада унга тегишли 2 дона сумкада жами 4530 дона капсулада кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган мазкур дори воситаси таркибида соф оғирлиги 45,3 гр. “залеплон” номли кучли таъсир қилувчи моддаси мавжудлиги маълум бўлди.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»