22:12 / 09.11.2021
1 954

Ҳозир сарфланган 1 сўм эртага 100 долларлик харажатнинг олдини олади – Шавкат Мирзиёев

Ҳозир сарфланган 1 сўм эртага 100 долларлик харажатнинг олдини олади – Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Республика кардиология марказларида даволаниш учун берилган барча имтиёзлар филиалларга ҳам тўлиқ татбиқ этилишини маълум қилди.

Тиббиёт соҳасига бағишланган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев келгуси икки йилда барча ихтисослашган кардиология хизматларини вилоятгача тушириш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берди.

Бу муаммонинг аҳамиятини тушуниш учун ҳар бир раҳбар ўзининг яқинлари оғир дардга чалингандек ҳаракат қилсин. Ахир ҳамма касал ўзимизнинг халқимиз-ку!

Бир нарсани тушунинглар – ҳозир сарфланган 1 сўмимиз эртага 100 доллар харажатнинг олдини олади. Агар вилоятлар қўшимча маблағга эҳтиёж сезса, Молия вазирлигидан ссуда олсин. Мен ссуда учун 100 млн долларлик қарорга эртагаёқ имзо чекишга тайёрман. Лекин, ўйин, коррупция бўлмасин. Чунки вазият жуда жиддий.

Мақсадим, бу борада ҳеч ким муаммо, баҳона қилмасин. Ҳозир ҳамма йирик компаниялар ўз ускуналарини Ўзбекистонда сотяпти. Демак, зарур ускуналарни сотиб олиш ҳам муаммо бўлмаслиги керак.

Бундан буён, беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби), уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади. Мисол учун, юрак томирларини стентлаш амалиёти ордер асосида республика марказларида бепул бажарилса, вилоят филиалларида ушбу хизматлар бемор томонидан 100 фоиз қопланади.

Соғлиқни сақлаш вазири ва Кардиология маркази вилоят ҳокимлари билан бирга икки ой муддатда келгуси икки йилда барча ихтисослашган кардиология хизматларини вилоятгача тушириш бўйича дастур ишлаб чиқсин
”, дейди давлат раҳбари.

Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши кераклиги қайд этилди. Бунда Кардиология марказида 15дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади. Бунинг учун, Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30-50 нафардан шифокорлар малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади; Марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

Бунинг учун, келгуси йил 1 февралга қадар марказга ушбу мақсадлар учун 5 миллион доллар маблағ жалб қилинсин. Керак бўлса бу маблағни кўпайтиринг. Умуман, қон томир орқали, юракдан ташқари бошқа касалликларни даволаш йўлга қўйилганини инобатга олиб, ушбу марказ клиникаси фаолиятини кўп тармоқли шаклга ўтказиш вақти келди.

Юрак-қон томир касалликларнинг асосий сабабларидан бири бу – албатта соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик ҳисобланади. Мисол учун, агар 40 ёшдан ошганлар кунига 7-8 минг қадам юрса, юрак-қон томир касалликларига чалиниш 20 фоизга камайиши нуфузли халқаро илмий ташкилотлар томонидан исботланган.

Энди, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллаларни танлаб, уларга замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратамиз. Вилоят ҳокимлари 2тадан, туман ва шаҳар ҳокимлари 1тадан худди шу каби намунали маҳаллани ташкил қилсин
”, дейди президент.

Президент юргани учун пул тўлаш амалиётига ҳам тўхталиб ўтди.

“1 сентябрга қадар “тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилиб, беморларни 35 турдаги кўрсатма материаллар билан таъминласин. Бу ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилсин.

Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга ҳар 10 минг қадам юргани учун жами 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Келгуси йилда тарғибот ишларини кучайтириш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратилсин. Қайси давлатда бор – юрганга пул бериш? Лекин мен шунга розиман”, – деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳозир сарфланган 1 сўм эртага 100 долларлик харажатнинг олдини олади – Шавкат Мирзиёев