Фарғона вилояти ИИБ Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи аёлнинг турмуш ўртоғи уни ва фарзандларини уйдан ҳайдаб юборгани, эркак ўз қизларига тегажоғлик қилиб келгани айтилган видеомурожаатга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи Ҳ.Й.нинг турмуш ўртоғи уни ва фарзандларини уйидан ҳайдаб юборгани тўғрисида хабар тарқалди. Таъкидланишича, оила бирга яшаган вақтида эр мунтазам гиёҳванд воситалар истеъмол қилиб, жанжал кўтарган ва ўз қизларига тегажоғлик қилиб келган.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатан ҳам Ҳ.Й.нинг турмуш ўртоғи У.Й. муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) асосан жавобгарликка тортилгани аниқланган. Шунингдек, вояга етмаган ўз қизини уриб, тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ва жиноят иши Олтиариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинлангани маълум бўлган.
Бундан ташқари, видеохабарда келтирилганидек, У.Й. ўз уйида гиёҳванд воситаларни етиштиргани ёки истеъмол қилгани, ўз қизларига тегажоғлик қилгани юзасидан ИИОга бирор-бир мурожаат келиб тушмаган. Аёлнинг айтишича, уйидан нарсалар (гиёҳванд воситалар — таҳр.) топилган бўлса-да, участка инспекторлари ҳеч қандай чора кўрмаган, «бости-бости» қилиб юборган.
«Шу сабабли хабарда келтирилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширувларга киришилди. Унинг якунига қадар қонуний қарор қабул қилинади», — дейилади муносабатда.
Шунингдек, видеохабарда ИИОга боғлиқ ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»