Мамлакатимизда реализацияси тақиқланган дори воситаларини яширинча юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимизга гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний кириб келиши ҳамда айланишига қарши курашиш мақсадида Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида “Фарғона-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомашина кузатувга олинди.
Кузатув давомида фуқаро Х.А. автомашина ойнасидан бир дона сумкани ташлаган вақтида тўхтатилиб мазкур сумка холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу сумкада хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 135 миллион сўмлик жами 1000 дона “Трамадол Ланнахер 50мг” номли, мамлакатимизда муомаласи чекланган гиёҳвандлик дори воситалари ҳамда 100 дона “Тропикамид 10мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»