Президент фармони билан Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев расман Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Kun.uz манбасининг хабар қилишича, айни вақтда президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида соғлиқни сақлаш вазирлигида янги вазирнинг таништирув маросими ўтказилмоқда.
Мусаев бу лавозимда 2020 йил октябридан буён ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев ўрнида иш бошламоқда.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ишлаган ва бўлим бошлиғи лавозимидан бош бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. Вазирликда у дастлаб давлат қимматбаҳо қоғозлар бозори назоратини юритган, кейин фан ва ижтимоий соҳаларни молиялаштиришга масъул бўлган.
2002 йилда Ҳисоб палатасига ишга ўтган. 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бшлаган, 2010-2011 йилларда ва 2018 йил мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раиси ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган Мусаев 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. У 2020 йил ёзида, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бетоб бўлиб шифохонага ётқизилганда ҳам бир муддат вазир вазифасини бажариб турган.
Маълумот учун, бу сўнгги беш йил ичида ССВдаги бешинчи вазирдир. 2012 йилдан вазирликка раҳбарлик қилиб келган Анвар Алимов 2016 йил декабрида ишдан олинган ва унинг ўрнига Адҳам Икромов тайинланганди. Аммо Икромов икки ойдан ортиқроқ вақт ишлагач, 2017 йил февралида унинг ўрнига Алишер Шодмонов келган ва у 2020 йил ноябрига қадар ишлаган, коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашиши фонида ишдан олиниб, унинг ўрнида Абдуҳаким Ҳожибоев иш бошлаганди.
«Нигоҳ» каналининг хабар беришича, Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ишга ўтиши кутилмоқда. Айнан қайси лавозимга экани ҳақида маълумот йўқ. Федерацияга 2016 йилдан буён Қудратилла Рафиқов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселекторда соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар танқидий таҳлил қилинган, эндокринология масалаларидаги қониқарсиз ҳолат учун Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»