
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида йўловчи поездининг 5та махсус рейси йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари соат 20:57да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz’дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Жорий йил октябр ойида Россиядан Ўзбекистонга 4та махсус поезд рейси қатнови амалга оширилиши хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар