Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда 9 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда террорчи гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Ховос туманида яшовчи Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари интернет орқали Суриядаги террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб, яқин алоқалари орасида экстремистик мазмундаги, хусусан, жиҳодга чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келган.
Шунингдек, гуруҳ етакчиси Б.Т.нинг келгусида Сурияга бориб, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни мақсад қилганини тасдиқловчи маълумотлар олинган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув жараёнида, уларнинг уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мавжуд материаллар асосида Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида у ҳибсга олинган. Хабарда айтилишича, ҳозирда Б.Т. ва унинг алоқаларига нисбатан тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»