Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига келди. Олий мартабали меҳмонни Истанбул шаҳри ҳокими Али Ерликая ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда тузилган. Ўзбекистон унга 2019 йилда қўшилган. Кенгашнинг асосий мақсади қардош мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт, транспорт, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришдир.
Ўхшаш тил ва бир дин, тарихий ва маданий ришталар асосида шаклланган бу ташкилот минтақавий ҳамкорликнинг самарали механизмига айланиб бормоқда. Ўзбекистоннинг қўшилгани унинг қамровини ҳам, салоҳиятини ҳам оширди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари кўп томонлама ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитди. Қисқа даврда Шавкат Мирзиёев томонидан 20 дан ортиқ таклифлар илгари сурилди ва амалга оширилди.
Хусусан, 2019 йил октябрда Тошкентда Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ҳамда Инвестиция форуми ўтказилди. 2020 йилда Хива шаҳрига «Туркий дунёнинг маданий пойтахти» мақоми берилди. Ёш тадбиркорлар форуми таъсис этилиб, 2021 йил сентябрда Тошкентда унинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Шунингдек, Кенгашга аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт масалаларига масъул вазирлари мажлиси ҳам бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти доим алоҳида эътибор қаратиб келаётган транспорт ва божхона соҳасида тартиб-таомиллар рақамлаштирилмоқда. Масалан, мамлакатда Туркия ва Қозоғистон билан бошланғич лойиҳалар ишга туширилди. Тошкент, Андижон ва Термиздаги логистика марказлар Туркий Кенгаш доирасидаги «биродар портлар» тизимига қўшилди.
Давлат раҳбари коронавирус пандемияси бўйича билдирган таклифлар ҳам долзарблигини кўрсатди. Кенгашга аъзо мамлакатлар доирасида ушбу касалликка қарши курашиш бўйича махсус мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилди. Эпидемиологик вазиятни кузатиш, таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш бўйича доимий фаолият юритадиган тизим йўлга қўйилди.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев шерик давлатлар миқёсида туризмни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу соҳадаги ташаббуслар ҳам амалга ошмоқда. 2021 йил июнда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўқон туркий дунёнинг илк туризм пойтахти, деб эълон қилинди. Мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш бошланди.
Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Мусо ал-Хоразмий меросига бағишланган халқаро илмий конференциялар ўтказилди.
Қайд этилишича, барча туркий халқлар учун ардоқли бўлган шоир — Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилиши Шавкат Мирзиёевнинг яна бир хайрли ташаббуси бўлди. Бу мукофот билан туркий давлатларда илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
Ўзбекистон Президенти бу галги саммитда ҳам муҳим ташаббусларни билдириши кутилмоқда.
Саммитнинг асосий тадбирлари 12 ноябрга мўлжалланган. Давлат раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»