Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассиси Ис газидан сақланишнинг оддий қоидаларини тушунтириб берди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали.
"Ҳаво ҳарорати пасайган вақтда аҳолининг иситишга бўлган эҳтиёжи ошиши табиий. Ана шундай вақтда айрим фуқаролар билиб ёки билмаган ҳолда турли одатий ва ностандарт истиш мосламаларидан фойдаланади, - дейди ФВВ бошқарма бошлиғи Абдусами Аҳмадов. - Ҳар қандай ёқилғи ёнган вақтда ўзидан заҳарли газларни ҳосил қилади. Шу сабабли бевосида хона ичида жойлашган истиш мосламалари соз ҳолатда бўлиши керак.
Биринчи ўринда бу - истиш печлари, иккинчи ўринда - тутун чиқарувчи дудбўронлар. Дудбўрон соз бўлсаю печ носоз бўлса, у печ ичидаги ҳамма газларни тортиб кетади ва печнинг озгина носозлиги сезилмайди.
Лекин печ соз бўлсаю дудбўрон соз бўлмаса - бу бахтсиз ва кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли дудбўрон созлигининг асосий қоидаларини яна бир бор эслатиб ўтмиз:
- дудбўрон вертикал шаклда томга чиқиши керак;
- дудбўрон учи чордоқнинг устидан ҳам 50-60см кўтарилган бўлиши керак. Ўшандагина биз ёни жараёнида ҳосил бўлган заҳарли газларни атмосферага чиқиб кетишини таъминлаймиз;
- дудбўронни биз бир маротаба 90 градусга букадиган бўлсак. унинг тортиш кучи бир неча баробар камайиб кетади, демак заҳарланишга олиб келиш эҳтимоли бир неча баробар ошиб кетади.
Маълумот учун ис гази (СО2) - жуда хавфли. Инсон нафас олганда уни сезмайди, чунки унинг ҳиди ранги ва таъми йўқ. Ис гази инсон организмига кирганидан сўнг у қон таркибидаги кислород ташийдиган гемоглобинга бирикади ва қоннинг мияни кислород билан таъминлаш функцияси изидан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар йили иситиш мавсуми бошланиш вақтида бир неча киши ис гази қурбонига айланмоқда. 2021 йилда ҳам афсуски ана шундай қурбонлар сони аллақачон 20дан ошиб кетди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди