Жорий йилнинг 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими в.б. Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ш.Набиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳамда туман ҳокими лавозимига Улуғбек Файзиевни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Ушбу қарор халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Улуғбек Файзиев сенатор ва тадбиркор, Навоий шаҳридаги «Zarafshan Golden Group» МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қобул Турсунов вазифасидан озод этилиб, ўрнига Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди