«Йилнинг энг яхши тадбиркори» давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Мазкур ҳужжатга кўра, тадбиркорлар учун ҳар йили давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.
20 август куни нишонланадиган тадбиркорлар куни муносабати билан ҳар йили бешта энг яхши бизнес вакилларига мукофот топширилиши кутилмоқда. Мукофот миқдори БҲМнинг 100 баравари — 27 миллион сўм этиб белгиланади.
Иш ўрни яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакиллари талабгор сифатида қатнашади.
Шунингдек, мукофот билан тақдирланган шахслар ҳақида «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китоби чоп этиб борилади.
Маълум қилинишича, мазкур мукофотга номзодларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси кўрсатади.
Фармон лойиҳасига кўра, Савдо-саноат палатаси уч ой муддатда:
- «Ўзбекистон Республикасининг ‘Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор’ фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини;
- «Йилнинг энг яхши тадбиркори» давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди