Фото: ИИББ
Ижтимойи тармоқларда Сергели туманидаги масжидлардан бирида ўғирлик содир этилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тахминан соат 12:30 ларда номаълум шахс Сергели туманидаги масжидлардан бирида намоз ўқиш учун келган 1961 йилда туғилган Р.Ж.га тегишли бўлган умумий қиймати 3.500.000 сўмга тенг бўлган 2 дона уяли телефон аппаратини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш юзасидан тергов-тезкор тадбирлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин