Худди шундай: шанба – дам олиш куни пойтахт судлари судьялари турмуш ўртоқлари билан Алишер Навоий номидаги кино саройига (собиқ «Панорама») таклиф этилди.
Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирдан мурод — маданий хордиқ эмас. Балки давлат раҳбарининг ўтган йилнинг 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги сонли фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлардан бири ўлароқ ўтказилди.
Қайд этилган фармонда суд тизимида коррупциянинг барвақт олдини олиш устувор вазифа сифатида қўйилган экан, қуруқ маъруза ёки турфа рақамлар билан қоғоз безаш орқали унинг сифатли ижросини таъминлаб бўлмайди.
Шундан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши ноанъанавийроқ йўл тутди. Яъниким, Кенгаш буюрмасига кўра, қисқа метражли «Пушаймон» фильми суратга олинганди. Мансабини суиистеъмол қилгани ортидан жиноий жавобгарликка тортилган тизим собиқ вакилининг аянчли қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур фильм иштирокчиларга қўйиб берилди.
Тадбирга судьяларнинг турмуш ўртоқлари ҳам таклиф этилгани боисики, оила – жамиятнинг ажралмас қисми, ундаги муҳитнинг жамиятга таъсири ўз-ўзидан равшан. Инсоннинг камолида ҳам, заволида ҳам оиланинг ўрни катта. Шу оддий ва ўлмас ҳақиқат унутилмаса, оилага қўшилиб, жамият ҳам фаровонлашиб бораверади. Зеро, ҳалолликни касб қилмоқ судья учун қанчалар муҳим бўлса, қонун устуворлигисиз тараққиётга эришмоқ қийин. Қонун устуворлигини таъминламоқ эса судьяларнинг чекига тушган.
Шу тариқа, бўлиб ўтган тадбирда маърузабозлик бўлгани йўқ. Қуруқ ва узоқ гапирилиб, ҳеч кимнинг энасани қотирилмади. Тадбир бошида мақсад-муддаони тушунтирган Кенгаш раиси, хулоса ҳамманинг ўзига тан деб, гапни қисқа қилганининг сабабиям шунда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин