23:20 / 15.11.2021
5 659

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан олинди

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби маълум қилди.

У бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Бунга қадар ушбу лавозимда Рустам Иноятов фаолият олиб бораётган эди.

Б. Исломов 2017 йилдан 2021 йилгача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси вазифасида ишлаган. Ундан аввал Фарғона ва Тошкент вилояти судларида ҳам айни шу лавозимда фаолият кўрсатган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан олинди