09:47 / 16.11.2021
1 956

Наманганда эркак ўзи гаплашиб юрган аёлнинг Malibu-2 сини ёқиб юборди

Наманганда эркак ўзи гаплашиб юрган аёлнинг Malibu-2 сини ёқиб юборди
Фото: Наманган ФВБ
Наманган шаҳри Давлатобод туманида 13 ноябрь куни Malibu-2 ёниб кетганди. Уни маст эркак ёқиб юборгани аниқланди.

Вилоят ИИБнинг билдиришича, Malibu-2 автомашинасида ёнғин юз бергани ҳақида хабар 13 ноябрь куни соат 04:00 ларда келиб тушган. Машина 1989 йилда туғилган аёлга тегишли бўлган. У машинани уйи олдидаги автотураргоҳга қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида буни Наманган шаҳрида яшовчи эркак содир этгани аниқланган.

Фото: Telegram / @Namanganliklar
У аёл билан 2021 йил март ойларидан буён таниш бўлган. Ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар сабабли фуқаро маст ҳолатда 13 ноябрь куни соат 03:00 ларда 10 литр ҳажмдаги елим идишда бензин олиб келиб, аёлга тегишли автомашинани ҳайдовчи томон ойнасини тош билан синдириб, бензинни автомашина салонини ичига сепиб, ёқиб юборган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда эркак ўзи гаплашиб юрган аёлнинг Malibu-2 сини ёқиб юборди