14:36 / 16.11.2021
3 884

E витаминининг қандай фойдаси бор ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?

E витаминининг қандай фойдаси бор ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
Фото: Getty Images
E витамини ёки токоферол – ҳужайраларни эркин радикаллар томонидан зарарланишдан ҳимоя қилувчи антиоксидантдир. Зарарланиш табиий метаболизм, шунингдек сигарет тутуни, ультрабинафша ва бошқа салбий экологик омиллар таъсири остида пайдо бўлади.

E витамини қуйидаги кўплаб вазифаларни бажаради:
- иммунитет тизимини мустаҳкамлайди;
- қизил қон ҳужайраларини шакллантиришга ёрдам беради, қон томирларини кенгайтиради ва қон ивишининг олдини олади;
- К витамини метаболизмида иштирок этади;
- тана ҳужайраларида метаболизмни тартибга солади.

Ҳар бир инсон кунига маълум миқдорда токоферолга муҳтож, бу ёшга ва бошқа омилларга боғлиқ:
6 ойгача бўлган болалар – 4 мг;
7 ойдан 12 ойгача – 5 мг;
1 ёшдан 3 ёшгача – 6 мг;
4 ёшдан 8 ёшгача – 7 мг;
9 ёшдан 13 ёшгача – 8 мг;
14—18 ёшдаги ўсмирлар, катталар, ҳомиладор аёллар – 15 мг; эмизикли оналар – 19 мг.

Қайси маҳсулотларда E витамини мавжуд?
Мутахассисларнинг фикрича, табиий маҳсулотлар токоферолга бўлган эҳтиёжни жуда яхши қондиради.

Ёғлар
Ҳар қандай ўсимлик ёғида кўп миқдорда E витамини мавжуд. Масалан, 100 грамм кунгабоқар ёғи катталар учун кунлик эҳтиёжнинг 457 фоизини ўз ичига олади; 100 грамм зайтунда – 139 фоиз; ерёнғоқ – 100 фоиз.

Ёнғоқлар
Улар жуда кўп ёғларни ўз ичига олади, шунинг учун E витамини ҳам ёнғоқлар таркибида етарлича мавжуд.

Бодом – 100 г катталар кундалик эҳтиёжининг 126 фоизини ўз ичига олади.
Фундук – 100 фоиз.
Ёнғоқ – 55 фоиз.

Уруғлар
Уруғлар ҳам ёнғоқ каби фойдали. Агар 100 грамм кунгабоқар пистаси истеъмол қилинса, токоферолнинг кунлик эҳтиёжнинг 171 фоизини олиш мумкин. Шунингдек, қовоқ уруғлари Э витаминининг кунлик дозасининг 14,5 фоизини ўз ичига олади.

Яшил сабзавотлар
Улар сариёғ ва ёнғоқлардан фарқли, аммо 100 грамм исмалоқда токоферолнинг кунлик қийматининг 13 фоизи, брокколи эса 9 фоизини ташкил қилади.

Авокадо
Авокадо ҳам E витаминини ўз ичига олади. Агар ушбу мевадан 100 грамм истеъмол қилинса, кунлик қийматнинг 14 фоизни олиш мумкин.

Қандай сабабларга кўра организмда E витамини танқислиги юзага келади?
Бу ҳолат жуда кам учрайди, кўпчилик озиқ-овқатдан етарли миқдорда токоферол олади. Танқислик фақат тананинг ёғларни парчалай олмайдиган шароитларда пайдо бўлиши мумкин.

Агар шунга қарамай, одам керакли миқдордаги токоферолни олмаса, унинг нервлари ва мушаклари шикастланади, қўл ва оёқларда сезувчанлик сусаяди ва тана ҳаракатлари устидан назорат йўқолади. Баъзиларда эса кўриш қобилияти пасаяди. Қолаверса, танқисликнинг яна бир белгиси сифатида иммунитетнинг сусайиши кузатилади.

E витаминининг хавфли томонлари бўлиши мумкинми?
Маҳсулот таркибидаги токоферол токсик эмас ва у мутлақо зарарсиз. Хавф фақат одам кунига 1000 мг дан ортиқ токоферол истеъмол қилганда пайдо бўлади. Сўнгра қонни суюлтириш туфайли қон кетиш хавфи мавжуд. Шунинг учун витамин қўшимчаларни қабул қилишда, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » E витаминининг қандай фойдаси бор ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?