Жорий йил бошидан буён АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 79,3% га ўсиб, бир тонна учун 10 375 минг сўмни ташкил қилди.
Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланган.
Матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев қуйидагиларни маълум қилди:
«Бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилди, кўрсатмалар берилди, чоралар кўриляпти. Бу бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишлаяпти.
Қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.
Хусусан, бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланди. Бунга, албатта, керакли чоралар кўрилади.
Бензин нархини барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этяпти, бу вақт талаб қиладиган масала. Лекин яқин кунларда нархларда ўзгариш бўлади.
Айни пайтда бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратиляпти.
Чунки ҳозир нима бўляпти? Йирик, улгуржи харидорлар жуда кичик рентабелликка ишлайди, уларнинг савдо жараёнида баландроқ таклиф бериш имкони кўпроқ.
Шунинг учун ҳам лотлар кичик ҳажмда қилинмоқда, бундан мақсад — оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратишдан иборат. Бу нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди