20:00 / 17.11.2021
3 409

Навоийда олтин қазиб олиш билан шуғулланган гуруҳни қум босиб қолди

Навоийда олтин қазиб олиш билан шуғулланган гуруҳни қум босиб қолди
Фото: Навоий вилояти ФВБ
Навоий вилоятида таркибида олтин бўлган рудани қазиб олиш жараёнида бир гуруҳ фуқароларни қум босиб қолди. Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати ҳудудда шундай фожиа рўй берганини ва бу ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, воқеа 13 ноябрь куни Конимех туманининг Караката овулида жойлашган Лолазор номи билан аталувчи чўл ҳудудида (Конимех тумани марказидан 250 км, Зарафшон шаҳри марказидан 60 км узоқликда) содир бўлган.

Таркибида олтин бўлган рудани қазиб олиш жараёнида бир гуруҳ кишилар қум остида қолган. Оқибатда 4 киши – Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшаган Шоҳрух Аҳадов (23 ёш), Азмиддин Раҳмонов (47 ёш), Бобомурод Ҳикматуллаев (28 ёш) ҳамда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида истиқомат қилган Ўктам Қодиров (33 ёш) воқеа жойида вафот этган.

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Фото: Навоий вилояти ФВБ
Бундан аввалроқ, ижтимоий тармоқда Зарафшон шаҳри яқинида олтин қазиш ниятида бўлган 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабар тарқалганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу хабар юзасидан расмий муносабат билдириб, Навоий вилояти ФВБга ҳозирча бу ҳодиса ҳақида хабар келиб тушмагани, ҳозирда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.
Қайд этиш керакки, бу Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш чоғида инсонлар ҳалок бўлиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. 2021 йилнинг 12 июнь куни Хатирчи туманининг Оқтепа маҳалласида ташландиқ кондан олтин қазиб олиш ниятида бўлган 4 киши чиқинди газдан бўғилиб, вафот этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда олтин қазиб олиш билан шуғулланган гуруҳни қум босиб қолди