Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати
Россиянинг яна 8 та олий ўқув юрти Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш ниятида. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий 16 ноябрь куни Москва давлат университетида очилган иккинчи Россия—Ўзбекистон таълим форумида айтиб ўтди.
Виктор Садовничийнинг сўзларига кўра, учта филиалнинг очилиши имзоланишнинг якуний босқичида ва «яқин келажакда улар ўзбекистонлик талабалар учун ўз эшикларини очади». У икки мамлакат ҳамкорлигининг сезиларли динамикасини ҳам қайд этган. Виктор Садовничийнинг қайд этишича, айни пайтда илмий-таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 63 та «йўл харитаси» амалга оширилмоқда ва 115 та ОТМ ўртасида 240 дан ортиқ шартномалар имзоланган.
Форумда, шунингдек, келгуси ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида бепул таълим олиш квоталари 750 ўринга кўпайтирилиши мумкинлиги, бу 2018 йилга нисбатан 3 баробар кўп экани маълум қилинган. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов сўнгги 3 йилда Россия томони федерал бюджет ҳисобидан ўзбекистонлик талабаларга Россия ОТМларида ўқиш учун ажратиладиган йиллик грант ўринларини босқичма-босқич ошириб бораётганини таъкидлаган.
«Биз буни Россия томонининг мамлакатимиз иқтисодиёти учун малакали кадрлар тайёрлашга қўшган салмоқли ҳиссаси деб биламиз», — дея қўшимча қилган Абдуқодир Тошқулов.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, форум давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш борасида қатор ҳужжатлар, хусусан, биргаликда кадрлар тайёрлаш, таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйишга оид идоралараро ва олий таълим муассасалараро битим ва меморандумлар имзоланди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда Россиянинг 15 та етакчи университетларининг филиаллари ташкил этилган бўлиб, улардан 12 таси 2018—2021 йилларда очилган. Мазкур филиалларда мамлакатнинг 6 минг нафардан ортиқ талабаси таҳсил олмоқда.
Россия томони маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия ОТМларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 43 минг нафарни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди