Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокаралар 19 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи билан боришига анча вақтдан бери тайёргарлик кўрилаётган эди. Дастлаб ушбу ташриф ҳақида 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувида муҳокама қилинганди. 2021 йилнинг апрелида президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Россияга расмий ташрифи санаси коронавирус билан боғлиқ вазиятга бориб тақалишини айтганди.
Шавкат Мирзиёев Россияга ноябрь ойида ташриф буюриши ҳақида Президентнинг 7 октябрь куни Владимир Путин билан ўтказган телефон мулоқотидан маълум бўлганди.
Россия ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан сўнг Истанбулда ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11–12 ноябрь кунлари Туркияда бўлди. Давлат раҳбари декабрь ойида Жанубий Кореяга, 2022 йилда Венгрияга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди