Фото: Getty Images
Кенгаш матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 19 ноябр куни қабул қилинган қарорга кўра:
Шеҳроз Омонов – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик, шундан 5 йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси лавозимига;
Қаҳрамон Мирсафоев – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Шерзод Ҳошимов судялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Фарғона ҳарбий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинган.
Тожиддин Ваҳобов судялик ваколати муддати даврининг 5 йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимидан озод қилинган.
Нодиржон Райимқулов судялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судяси лавозимидан озод қилинган.
Қўшимча қилинишича, Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судяси Гулнора Обидова ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раисининг ўринбосари Одилбек Ҳазратқулов лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан аввал тугатилган.
Kun.uz 2 нафар судя қайси ҳаракатлари туфайли лавозимидан озод этилганини билиш учун кенгаш билан боғланди. Кенгаш матбуот котиби Турсунали Акбаров судялар қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилганини, бироқ батафсил маълумот беролмаслигини билдирди.
Эътиборли жиҳати, шу вақтгача кенгаш маълумотларида лавозимидан озод этилган судяларнинг фақат сони маълум қилиниб, уларнинг кимлиги ошкор қилинмай келган.
Маълумот учун, “Судлар тўғрисида”ги қонунга кўра, илк бор судялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади: “Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди