Фото: Harper’s Bazaar
Витамин ва минералларга эга эмаслигидан ташқари, гликемик индекси юқори ҳисобланган шакар саломатликда жиддий муаммолар келиб чиқишига олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам ундан тийилиш ва меъёрни билиш муҳим саналади. Harper’s Bazaar унинг ўрнини босувчи ширин, аммо фойдали маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтади.
Стевия
Жанубий Америкада ўсадиган ўсимлик баргидан олинадиган табиий ширинликни спортчилар, модель ва қоматига бефарқ бўлмаган барча яхши кўради. Калориясиз ҳисобланган стевияни чой, қаҳва, ширинлик ва бошқа таомларга қўшса бўлади. 100 фоиз табиий ҳисобланган маҳсулот организм учун зарарсизлиги билан ўзига хосдир.
Ернок қиёми
Кўриниши картошкани эсга соладиган ернокдан таъми гул асалиникига ўхшайдиган қиём тайёрланади. Унда моддалар алмашинувини яхшилайдиган пектин ва органик кислоталар мужассам.
Хурмо қиёми
Шакар ўрнини босувчи энг яхши маҳсулот саналган қиём фойдали витамин, калий, магний ва фосфорнинг кони. Хурмонинг ўзи ҳам табиий шакар ўрнини босувчи ҳисобланади. Аммо бўтқа ёки смузига қўшиш учун айни муддао бўлган хурмонинг гликемик кўрсаткичи юқори эканини унутмаслик керак.
Заранг қиёми
Заранг дарахтининг қиёми минерал, микроэлемент ва B гуруҳи витаминларининг кони. Йогурт, бўтқага қўшиш учун айни муддао эканига қарамай, калорияси кўплиги сабаб эҳтиёт бўлиш тавсия қилинади.
Кероб қиёми
Кероб дарахтининг қиёмида минерал ва фойдали витаминлар бисёр бўлади. Таъми шоколадни эсга солувчи қиём ширинликка аллергияси борлар учун айни муддао.
Нималар тавсия қилинмайди?
Парҳезшунослар витамин ва минераллардан ташқари, 90 фоиз фруктоза борлиги сабабли агава қиёмини истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Бу организмга шакардан ҳам салбийроқ таъсир қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди