Фото: Instagram / @IslomFarmonov
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновнинг ўғли Ислом Фармонов Instagram’даги саҳифасида ташқи кўриниши Ўзбекистоннинг биринчи президентни Ислом Каримовни эслатувчи одам билан тушган суратини жойлади.
Ислом Фармонов суратга «Сизлар ҳам ўхшатдингларми?», деб изоҳ қолдирган.
Пост изоҳига кўплаб фойдаланувчилар ҳақиқатан ҳам суратдаги инсон Ислом Каримовга ўхшашини ёзган. Фойдаланувчилардан бири бу инсоннинг исми Алишер Раҳимов ва Биринчи Президент каби самарқандлик эканини айтган.
Баъзи фойдаланувчилар ҳазил тариқасида баъзи «таклифларини» ёзиб қолдирган. «Тирик эканлар-ку, қайтариб олиб келиб қўйинглар, бензин нархини тушириб берсинлар», — дейди изоҳ қолдирувчиларнинг бири.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1991 йилдан умрининг охиригача — 25 йил давомида Ўзбекистон президенти бўлган. У 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этган, 3 сентябрда Самарқанднинг Ҳазрати Ҳизр масжидидаги қадимий қабристонга дафн этилган. Каримов вафот этган сана ҳар йили биринчи президент хотира куни сифатида ёд этилади. Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь эса ҳар йили кенг нишонланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди