14:12 / 22.11.2021
2 280

Қибрайдаги 13 та маҳалла Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилди

Қибрайдаги 13 та маҳалла Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объектлар тўғрисида маълумот берди. Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар, шундан 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ўтган.

Бундан ташқари қуйидаги объектларнинг Мирзо Улуғбек туманига ўтказилиши таъминланган:
- маҳаллар сони - 13 та;
- якка тартибдаги турар жойлар - 9137 та;
- нотурар жойлар - 428 та;
- мактаблар - 2 та;
- мактабгача таълим муассасалари - 4 та;
- диний муассасалар - 1 та;
- қабристонлар - 2 та;
- тиббий муассасалар - 1 та.

Таъкидланишича, Қибрай туманидан Мирзо Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани этиб белгиланган.

Аввалроқ Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ўтказилган ижтимоий объектлар тўғрисида маълумот берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 5 август куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишганди. Ўшанда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10 196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган эди. Кейинроқ Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига, шунингдек, Учтепа тумани яшовчилари учта маҳалла Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиққанди.

2021 йил июль охирларида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан пойтахтнинг Сергели, Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудуди Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳисобига 7,8 минг гектардан кўпроққа кенгайтирилгани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрайдаги 13 та маҳалла Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилди