Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, халқ таълими вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Ташрифнинг дастлабки кунида таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги делегация аъзолари Финляндиянинг таълим ва маданият вазирлиги раҳбарияти билан учрашишди.
Финляндия таълим ва маданият вазирлиги вакиллари соҳадаги давлат бошқаруви тизими тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, томонлар фин таълим тажрибасини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларининг бугунги кундаги ҳолати ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилди.
2020 йилнинг 30 октябр куни мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таълим сифатини оширишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш бўйича вазифалар белгиланиб, бу борада Финляндия тажрибаси мисол қилиб келтирилганди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йилнинг 6 ноябрдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4884-сонли қарорда ҳам Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини, шу жумладан ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқитиш методикалари ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини хорижга хизмат сафарини ташкил этган ҳолда ўрганиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
Ташриф дастуридан Финляндиянинг қабул имтиҳонлари бюроси фаолиятини ўрганиш, мактаб дарсликлари билан танишиш ҳамда китобларни чоп этувчи нашрлар билан учрашувлар ўтказиш, шунингдек, 3-11 ёшдаги болаларнинг аниқ фанлар бўйича имтиҳонларини кузатиш каби тадбирлар ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”