Бугун, 22 ноябрь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Meta (Facebook) компаниясининг Бошқарувчи директори ҳамда Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказди.
Учрашув натижаларига кўра, Фонд ва Meta компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади, 2022 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унга асосан мамлакатимиздаги ОАВ, давлат идоралари ва мансабдор шахслар, ҳатто давлатимизнинг хориждаги элчилари саҳифаларини верификациялаш, матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар учун ўқув курслари ўтказишга келишиб олинди.
Курсларда контент яратиш ва уни бошқариш, ёлғон ахборотларга қарши кураш усуллари ҳам ўргатилади. Киберхавфсизлик соҳасида рақамли саводхонликни ошириш, ижтимоий тармоқ имкониятларидан максимал даражада унумли фойдаланиш мавзуларида ҳам ёшлар учун махсус тренинглар ҳамкорликда жорий қилинади, деб ёзади Комил Алламжонов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”