date
views 2 897

Тошкентда уйида ўқотар қурол ясаш билан шуғулланган шахс аниқланди

Тошкентда уйида ўқотар қурол ясаш билан шуғулланган шахс аниқланди
Фото: Тошкент ИИББ матбуот хизмати
Тошкентда 17 ноябрь куни ДХХ ва пойтахт ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари олиб борган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида уйида ўқотар қурол ясаш билан шуғулланган шахс аниқланди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг маълум қилшича, муқаддам судланган 48 ёшли Арсен ўз уйида ўқотар қурол ясаш билан шуғулланган. Мазкур шахснинг яшаш жойи текширилганда у ердан револвер ва тўппонча топилиб, баллистика экспертизасига йўналтирилган.

Экспертиза хулосасига кўра фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уйида ўқотар қурол ясаш билан шуғулланган шахс аниқланди