Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилишга оид низом тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, ҳудудий адлия органлари ҳар йили 10 июнгача юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузади. Битирувчилар йўлланма олиш учун комиссияга 20 июнгача онлайн платформа орқали мурожаат қилади.
Аризалар 20 июндан 30 июнгача қуйидаги асосий талаблар бўйича кўриб чиқилади:
- ҳар бир фан бўйича рейтинги 71 ва ундан юқори бўлиши (сиртқи ёки масофавий таълимда ўқиганлар учун 85 ва ундан юқори);
- чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификати бўлиши;
- маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган, шахсий ютуқлар мавжуд бўлиши;
- ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак.
Йўлланма олганлар ҳужжатларини 5-25 июлда ОТМга онлайн юборади. Йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат 10-25 августда ўтказилади. Суҳбатда мамлакатдаги ислоҳотлар моҳияти, ихтисосликни танлашдаги мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниқланади ва баҳоланади.
Суҳбат натижалари 30 августгача абитуриентни ўқишга қабул қилиш учун тегишли ОТМга юборилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”