22:30 / 23.11.2021
6 334

"Бугун Тошкент шаҳар ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди" - Шавкат Мирзиёев

"Бугун Тошкент шаҳар ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди" - Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида туманнинг чиройини бузиб турган жарликлар ва улардан қутулиш кераклиги ҳақида гапирди.

«Менинг ҳар соат юришим 100 млрд сўмга тушади. Бугун ҳам Тошкентда бир соат юрганим учун Тошкент шаҳар ҳокими мени 100 млрд сўмга туширди. Умумий айтганда, у мендан кун бўйи юрганим учун 450 млрд сўм сўради. Бу бир мартадагиси, холос.

450 млрд сўм – ҳозиргина бош вазирга бу ҳақда айтдим. Мени энг кўп қийнаётган масалалардан бири тумандаги жарликлар масаласи эди. Бир пайтлар бош вазир бўлиб ишлаганимда буни охирига етказмагандим.

Бу жарлар бизга ярашмайди. Жарлардан тезроқ қутулмасак, улар бизга касаллик тарқатаверади. Шуларнинг устини тўла ёпиб, атрофларига дарахт экиб, ёнидан йўл олиб чиқишимиз керак.

Ҳоким бунинг учун 450 млрд сўм кераклигини айтди. Мен эса бу пулни эртагаёқ беришимни билдирдим.

Биз шу ишни қилсак, ҳам манзиллар яқин бўлади, ҳам касалликлар чиқиши камаяди. Бу ҳақда бош вазир ва шаҳар ҳокими қатъий топшириқ олди. Бу ишларни тезлаштириш керак», деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Бугун Тошкент шаҳар ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди" - Шавкат Мирзиёев