2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармойиши қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсад қилинган.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қатор жиҳатлар устувор йўналиш ҳисобланади.
Улар орасида давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш, вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш, бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш, “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш, давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш, вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш бор.
Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш, кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш, ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш, вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш, давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш, тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, халқ депутатлари кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш мўлжалланмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи