date
views 2 457

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ–730-сон, 23.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Ушбу Қонунда суғурта таваккалчилиги, суғурта тарифи, франшиза, трансчегаравий суғурта ва бошқа шу каби асосий тушунчаларга таърифлар берилди.

Қонунга кўра, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сювейерлари, ассистанс)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди.

Қонун билан суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида электрон шаклдаги ахборот алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.
Унга кўра, эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент янги қонунни имзолади