Фото: «Internethaber.com»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа бюроси маълум қилишича, эмланмаган одамлар COVID-19 нинг асосий тарқатувчиси ҳисобланади. ЖССТ эмлаш ҳуқуқига эга бўлган барча одамларни тўлиқ курсни ўтишга чақирди.
«Бу, айниқса, 60 ва ундан катта ёшдагилар, шунингдек, иммунитети заиф кишилар каби гуруҳлар учун жуда муҳимдир», – деб таъкидлади бюро.
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, яқинда ўтказилган тадқиқотлар профилактика чоралари самарадорлигини тасдиқлайди. Хусусан, ниқоб тартиби ва бинолар ҳавосини алмаштириш фойдали, аммо улар бошқа чоралар билан бирга амалга оширилса, самараси ортади.
ЖССТнинг қўшимча қилишича, фуқароларнинг максимал ҳимояси ниқоблардан фойдаланиш, қўл ва нафас олиш аъзолари гигиенаси, масофани сақлаш, биноларни вентиляция қилиш, шунингдек, карантин, изоляция ва коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича бир қатор бошқа чора-тадбирлар билан таъминланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»