Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдори ва Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимини қўлга олди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири ноқонуний даромад олиш мақсадида, 1978 ва 1980 йилларда туғилган икки нафар фуқаро билан келишган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахснинг ишончига кирган.
Улар фуқарога пластик қувурлар ишлаб чиқарувчи завод қуриши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан 12 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 1 млн 560 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, улар Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида аванс сифатида 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Яна бир бошқа ҳолатда ҳам фирибгарлик йўли билан ўзганинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган банк ходими ушланган.
Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ҳокимият тизимида ишловчи танишлари орқали 2022 йилнинг март ойига қадар Тошкент шаҳрида субсидия ҳисобидан уй-жой олувчилар рўйхатига киритиш ҳамда уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига, ундан 2000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»