Ўзбекистонда ҳозирга қадар COVID-19 нинг тўртта штамми аниқланган. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг боши ва биринчи чорагида коронавируснинг алфа штамми тарқалиши кузатилган бўлса, шу йилнинг иккинчи ярмида дельта штамми кенг тарқалган.
«Ҳозирга келиб эса илгари қайд этилмаган янги мутациялар аниқланмоқда, бу босқичда маълумотлар умумлаштирилади ва уларнинг биоинформатик таҳлили, шунингдек, тадқиқот натижалари нашрга тайёрланади», — дейилади хабарда.
Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари профессор Алишер Абдуллаевнинг фикрича, Ўзбекистонда COVID-19 нинг тўртта штамми мавжуд. Уларнинг биттаси «асл» Ухань штаммига яқин, у коронавирусга чалинганларнинг тахминан 1 фоизида аниқланган. 20А штамми эса 7 ҳолатда кузатилмоқда. Шунингдек, яна бир тури «британча» штамм бўлиб, у эса тахминан 10 фоизда қайд этилган. Шу билан бирга, беморларнинг 82 фоиздан ортиғи — дельта штамми («ҳиндча») билан зарарланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлганди. У 23 январь куни Дубайдан қайтиб келган 10 ёшли қизчада аниқланган. ССВ эса коронавируснинг янги штамми аниқланган қизча ҳақида нима учун 1 ҳафтадан кейин эълон қилинганига изоҳ берганди. 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонга коронавируснинг «африкача» штамми кириб келгани айтилганди. Июнь охирларида Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!