Бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Нилуфар 3-тор кўчасида «Узмилл» МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:08да етиб бориб, ёнғин соат 05:29да қуршаб олинган ва соат 05:43да батамом ўчирилган.
Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, Ҳудудгаз таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил этилган.
Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди