1 559
Олий суд: 4 йил ичида 62 нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялаштирганлик учун судланган
2016—2020 йиллар ҳамда 2021 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида судлар томонидан кўрилган терроризмни молиялаштиришга оид ишлар умумлаштирилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Маълумотга кўра, ушбу давр мобайнида судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича жами 62 нафари терроризмни молиялаштириш учун судланган. Уларнинг 18 нафари (29 фоизи) 18 ёшдан 30 ёшгача, 43 нафари (69,4 фоизи) 31 ёшдан 60 ёшгача, 1 нафари (1,6 фоиз) 60 ёш ва ундан юқори ёшдаги шахслар ҳисобланади.
Қайд этилишича, судланганларнинг 2 нафари аёллар ҳисобланади. Судланган шахсларнинг 41 нафари (66,1 фоиз) жиноий қилмишни террористик ташкилот, уларнинг вакиллари ёки унга алоқадор шахсларга пул маблағларини тақдим этиш ёки уларнинг ҳисоб рақамларига пул кўчириш йўли билан содир этган бўлса, 21 нафари уларнинг молиявий харажатларини қоплаш йўли билан содир этган.
«Терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб, судланган шахсларнинг асосий қисми пул ишлаш мақсадида хорижий давлатларга борган шахслар ҳисобланиб, жами 62 нафар шахснинг 43 нафари жиноий қилмишни хорижий давлат ҳудудида содир этган», — дейилади хабарда.
Суд амалиётида экстремизмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноий қилмишлар Жиноят кодексининг 244−2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан квалификация қилинади.
2016—2020 йиллар ҳамда 2021 йилнинг 1-ярми давомида мазкур тоифадаги жиноятларни содир этгани учун жами 9 нафар шахс судланган бўлиб, 5 нафари (55,6 фоизи) 18 ёшдан 30 ёшгача, 4 нафари (44,4 фоизи) 31 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар ташкил этган.
Судланганларнинг асосий қисми, яъни 8 нафари (88,9 фоизи) жиноий қилмишни хорижий давлат ҳудудида туриб содир этишган.
Аввалроқ Ўзбекистонда терроризм, қўпорувчилик содир этишда гумонланиб 15 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган шахс Абу-Дабида қўлга олингани, президент фармони билан Ўзбекистонда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш стратегияси тасдиқлангани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи