Тошкент шаҳрида янги экспресс автобус йўналиши ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди шаҳар транспорт бошқармаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 20,5 кил0метр масофали ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
Автобус Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган Учқаҳрамон бозори яқинидан қайрилиб олиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади.
«Йўл кира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши, Тошкентдан «Ташморе»гача алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи тезюрар автобуслар йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи