
Фото: Dreamstime
Президентнинг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Адлия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги таклифларига розилик берилади:
а) хўжалик жамиятларининг ягона таъсис ҳужжати сифатида унинг муассислари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган уставини эътироф этиш орқали уларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича талаб;
хўжалик жамиятларида тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) бўлиши бўйича мажбурий талаб;
активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда, шунингдек активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг каррасидан кўпроқ бўлган акциядорлик жамиятларида ички аудит хизматларини ташкил этиш бўйича мажбурий талаб;
масъулияти чекланган жамият ижроия органи ваколатларини юридик шахсга (ишончли бошқарувчига) бериш бўйича тақиқ;
юридик шахс ҳисобланган хўжалик жамияти иштирокчилари ўз вакиллари орқали умумий йиғилишда иштирок этиш учун ушбу вакилга бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилиниши;
б) тижорат ташкилотининг устав фондига (устав капиталига) пулдан ўзга воситалар билан ҳиссалар қўшилаётганда ҳиссанинг қиймати қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, ҳақ сифатида киритилаётган ушбу мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланишига. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар