Яхши шоколад доимо оғизга тушиши биланоқ эриб кетади, чунки унинг эриш температураси одам танаси температураси (35-37 градус) билан бир хил бўлади. Бу ҳақда "Barry Callebaut" компаниясининг маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Екатерина Логинова “Прайм” агентлигига маълум қилди.
Экспертнинг сўзларига кўра, ҳақиқий шоколад музлатгичда ёмон сақлангандагина оғизда секин эрийди. Мутахассис, шунингдек, мазкур маҳсулотнинг сифатлисини танлашда ўрамдаги йўриқномани диққат билан ўқиб чиқишни тавсия қилади.
Маълумки, шоколад какао ва шакардан тайёрланган маҳсулот. Сифатли шоколад таркибида албатта какао маҳсулоти қолдиғининг камида 35 фоизи ҳамда какао мойининг камида 18 фоизи ва какао маҳсулотларининг ёғсиз қуруқ қолдиғининг 14 фоизи бўлиши керак.
Логинованинг таъкидлашича, ҳақиқий шоколадни оддий қандолат маҳсулотидан ажратиб олиш учун уни эритиб кўриш ва кейин у хона ҳароратида қандай совушини кузатиш йўли билангина аниқлаш мумкин.
"Ҳақиқий шоколад ҳароратсиз қотиб қолганда бир хил массага қотиб қолмайди, балки юмшоқ бўлиб қолади. Бир мунча вақт ўтгач, у сиртдан қаттиқлаша бошлайди, сўнгра бутун тузилишда қўшимча-кристаллар пайдо бўлади", - дейди мутахассис.
Унинг фикрига кўра, агар сиз какао мойи ўрнини босувчи моддалар асосида тайёрланган шоколадни сув ҳаммомида эритиб юборсангиз, у бир ҳил тузилиш билан қотиб қолади. Бундай моддалар полиморфизмга эга бўлмагани учун кристалланиш ва кул ранг пайдо бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи