Фото: Harper’s Bazaar
Биринчи таом сифатида дастурхонга тортиладиган шўрва саломатлик учун чиндан ҳам фойдали ҳисобланади. Қолаверса, уни мунтазам равишда истеъмол қилиш вазннинг меъёрда бўлишига ҳам ёрдам беради. Harper’s Bazaar нашри унинг организмга яна қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот бериб ўтади.
Суюқ таом истеъмоли организмдаги сувсизланиш хавфини камайтиради. Албатта бир коса шўрва кунлик сув меъёрини қопламаслиги мумкин, аммо статистикага кўра, уни мунтазам равишда истеъмол қиладиган кишилар организмда сув танқислигидан азият чекмайди. Вегетариан бўлмаганларга ёшлик оқсили — коллаген кони ҳисобланган гўшт ва суяк қайнатиб тайёрланган шўрвани истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бульон қанча узоқ қайнаса, коллаген концентрацияси шунча юқори бўлади. Ушбу оқсил суяк ва боғимлар саломатлиги ва тери гўзаллиги учун муҳим саналади.
Парҳезшунослар шўрвани турли маҳсулотлар қўшиб тайёрлаш, иложи борича сабзавотларни аямасликни маслаҳат беради. Дон ва дуккакли маҳсулотларни ҳам солишдан тийилмаслик керак. Дуккакли маҳсулотлар организмни мия ва юрак-қон томир учун муҳим бўлган ўсимлик оқсили ҳамда микроэлементлар билан таъминлайди. Нафақат витаминлар, балки омега-3 ёғ кислотасининг кони экани сабаб балиқли шўрва ҳам, айниқса, фойдалидир.
Шўрва буткул парҳезбоп ҳисобланади. Бульон ҳисобига шўрванинг калорияси 100 граммга камаяди. Иккинчидан, суюқлиги учун қоринни тўқ тутиб, ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Натижада одам семириб кетмайди. ПЛОС ОНЕ журналида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, доимий равишда шўрва истеъмол қиладиган кишилар ортиқча вазндан 40 фоиз камроқ азият чекади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи