
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган техникумга қарашли 5 қаватли қизлар ётоқхонасидан бир қиз ўзини деразадан ташлаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар